Иқтисодиёт | 19:27 / 20.07.2023
28665
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 14,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари асоссиз равишда ишлатилган

Қорақалпоғистонда 71,2 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда 7,5 млрд сўмлик асоссиз ортиқча маблағлар олинган ҳамда сифатсиз ишлар бажарилган бўлса, 30,8 млрд сўмлик асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар 6,7 млрд сўм қиммат нархларда харид қилинган.

Қорақалпоғистон Республикасида бюджет маблағлари асоссиз тарзда марказлаштирилган. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан асоссиз равишда маблағлар бюджет ташкилотларига ажратиб берилмасдан марказлаштирган ҳолда жамланиб, кейинчалик бошқа йўналишларга қайта тақсимланган.

Хусусан, ўтказилган ўрганишда марказлаштирилган маблағлардан танлов асосида 102 млрд сўмнинг сарфланиши текширилганда 14,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

«71,2 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда 7,5 млрд сўмлик асоссиз ортиқча маблағлар олинган ҳамда сифатсиз ишлар бажарилган бўлса, 30,8 млрд сўмлик асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар 6,7 млрд сўмга қиммат нархларда харид қилинган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш ва келгусида йўл қўйилмаслиги юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига кўрсатма юборилди», дейилади Ҳисоб палатаси баёнотида. 

Ўрганиш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.  

Мавзуга оид