“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
“Ташаббусли бюджет” доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги икки мавсум доирасида танаффус эълон қилинади.
Жорий йил 22 августдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Эшонқулов қайд этганидек, “Ташаббусли бюджет” жараёнини ташкил этишда фуқароларнинг фаоллиги ушбу лойиҳанинг янада аҳамиятли эканини кўрсатмоқда.
“Ушбу мавсумда фуқаролар томонидан 27 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилган. Шундан 23 мингдан ортиқ қисми ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ танлаб олинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Жорий мавсумнинг аввалги мавсумлардан фарқли тарафи шундаки, эндиликда “Ташаббусли бюджет” жараёнлари 4 босқичда ўтказилади.
Яъни, 6—26 июль кунлари таклиф киритиш босқичи, 26 июлдан 15 августга қадар модерация босқичи, 15—22 август кунлари саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи ва 22 августдан 1- сентябрга қадар саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилиши режалаштирилган. Ҳаммамизга маълумки, 2024 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсумидан бошлаб “Бир фуқаро – бир овоз” тамойили жорий этилган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг овоз беришда бир маротаба иштирокини ифода этади”, дейди Шоҳруҳ Эшонқулов.
Барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида эндиликда “Ташаббусли бюджет” доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги икки мавсум доирасида танаффус эълон қилинади. Ушбу маҳаллалар учун лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Мазкур тартиб, яъни танаффус қўллаш амалиёти 2025 йил 2-мавсумдан бошлаб қўлланади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
21:32 / 20.01.2025
230 та туғруқхона учун 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади
20:32 / 20.01.2025
Президент барча идораларда молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилишга чақирди
09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади
18:04 / 07.01.2025