Ўзбекистон | 17:00 / 06.08.2023
9666
3 дақиқада ўқилади

Махсус дастур асосида ўқувчиларни президент мактабига тайёрлаш йўлга қўйилди

Newton Academy ўқув маркази махсус муаллифлик дастури асосида ўқувчиларни президент мактабларига тайрлайди. Марказ филиаллари Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухорода ва Озарбойжоннинг Боку шаҳарларида фаолият юритади.

Президент мактаблари ихтисослашган давлат таълим муассасаси ҳисобланади. Бу мактаблар ўқувчиларга STEM дастури асосидаги таълим, хорижий тиллар ва IT бўйича чуқурлаштирилган дарслар, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз кириш каби имкониятларни тақдим этади.

Дарслар ҳафтада 5 кун, ўқувчиларга 5 маҳал овқатланиш, махсус форма ва ётоқхона қулайликлари яратилган. Битирувчиларнинг инглиз тили кўникмалари IELTS стандарти бўйича камида 7 баллга тенг бўлиши кафолатланади. Бу дегани, улар хориж университетларига киришда сезиларли даражада имтиёзга эга бўлишади. Бироқ унгача номзодлар белгиланган 4 йўналиш бўйича имтиҳондан ўтишлари зарур.

Президент мактаблари номзодларни математика, инглиз тили, мантиқ ва танқидий фикрлаш бўйича синовдан ўтказади. Бу ерда болаларнинг одатий бошланғич таълимда олган билимлари етарли эмас, чунки мантиқ ва танқидий фикрлаш номзодлардан алоҳида иқтидорни талаб этади.

Шу боис, бугунги кунда Президент мактабларига комплекс тайёрловга мўлжалланган ўқув марказлари ва муассасалар ўз хизматларини таклиф этмоқда. Улардан бири, Newton Academy, шу кунгача 3000 дан зиёд ўқувчилар билан ишлаб муваффақиятга эришган бўлиб, асосий 4 йўналишдан ташқари психология ва дастурлаш бўйича амалий машғулотларни ҳам ўтказади. Марказ бу ўқувчиларга имтиҳонга ҳам руҳан ҳам ақлан тайёр бўлишларида ёрдам беришига ишонади.

Айни дамда Президент мактабларига қабул имтиҳонининг 1-босқичи якунланган бўлиб, республика бўйича умумий ҳисобда 97 нафар, Тошкент шаҳри миқёсида 78 нафар Newton Academy ўқувчилари иккинчи босқичга ўтди. Бу бир йиллик тайёргарлик натижаси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, якуний босқичда ҳам рақамлар тақсимоти қувонарли бўлишига ишониш қийин эмас.

Newton Academy ўқувчиларни тайёрлашда махсус муаллифлик дастуридан фойдаланди, бу дастурнинг яратилишида Президент мактаби мутахассислари ҳам иштирок этишган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 6 та, Самарқанд шаҳрида 2 та, Бухоро ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Озарбойжоннинг Боку шаҳрида 1 та Newton Academy филиаллари фаолият юритмоқда. Ўқувчилар 7 ёшдан қабул қилинади ва ўртача тайёргарлик муддати 10 ой.

Телефон: +998997208030

Инстаграм : instagram.com/newton.uz

Сайт: newton.uz

Реклама