Cold Out заҳарли сиропи Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган — ССВ
ЖССТ унинг таркибида токсинлар аниқлангани туфайли хавфли деб эълон қилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан хавфли деб эълон қилинган Ҳиндистоннинг Cold Out тумов ва йўталга қарши сиропи Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг Fourrts Laboratories корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган Cold Out дори воситаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаганини маълум қилади», дейилади хабарда.
Қонунчиликка кўра, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Cold Out сиропи таркибида токсинлар аниқлангани туфайли хавфли деб эълон қилган эди.
Ироқ бозорида сотувга чиққан сироп таркибида 0,25 фоиз диэтиленгликол ва 2,1 фоиз этиленгликол аниқланган. ЖССТ маълумотларига кўра, иккала компонент учун хавфсиз меъёр 0,1 фоизни ташкил қилади.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, дори Ироқда ўтказилган синовларда муваффақиятсизликка учрагач, сотувдан олиб ташланган.
2022 йилда Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals ва Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплар Гамбия ва Ўзбекистонда камида 89 боланинг ўлимига сабаб бўлган эди. Ҳиндистон расмийлари, шунингдек, Riemann Labs томонидан ишлаб чиқарилган ва Камерундаги болалар ўлими билан боғлиқ бўлган сиропда ҳам токсинларни топди.
Март ойида Ўзбекистонга сироп экспорт қилган Marion Biotech компанияси лицензиясидан айрилди, унинг айрим ходимлари ҳибсга олинди.
Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун йўталга қарши сироплар мажбурий синовдан ўтказилишига ваъда берган эди.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024