Ўзбекистон | 11:08 / 10.08.2023
2910
1 дақиқада ўқилади

Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

Илгари талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.

Фото: Shutterstock

“Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартиришга кўра, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Илгари талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид