10 кун ичида деярли 1,5 тонна сифатсиз гўштнинг Тошкентга олиб кирилиши тўхтатиб қолинди
Хусусан, 10 август куни ветеринария ҳужжатлари бўлмаган 1,1 тонна номаълум ҳайвон гўшти пойтахтга олиб кирилаётгани аниқланган.
Август ойининг 10 куни давомида Тошкентга 1 497 кг сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кирилишининг олди олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бу борадаги тадбирларни бошқарманинг Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Санитария-эпидемиология хизмати биргаликда олиб борган.
“Мисол учун, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ТХАЙ бўйлаб ўтказилган тунги тадбир пайтида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 28 ёшли Қодиржон Х. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Текширув жараёнида ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, майдаланган ва музлатилган ҳолдаги жами 1 111 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётгани маълум бўлди.
Гўшт маҳсулотлари лабораторияга текшириш учун юборилди”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:05 / 16.09.2024
Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
20:20 / 16.09.2024
“6 йилдан бери кутяпмиз” — Тошкентда яна бир қурувчи одамлардан қочиб юрибди
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
20:30 / 13.09.2024