Иқтисодиёт | 07:33 / 11.08.2023
1390
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 183 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширяпти

Ўзбекистон 6 ойда 183 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга оид