Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи икки ҳудуд — Навоий вилояти (118,8 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (57,6 трлн сўм) ҳисобланади. Ушбу икки ҳудуд ҳиссаси жами ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 85,3 фоизини ташкил этган.

Рейтингда кейинги ўринларда Тошкент шаҳри — 20,8 трлн сўм, Самарқанд вилояти — 6,1 трлн сўм, Наманган вилояти — 1,1 трлн сўм қайд этилган. Қолган ҳудудларда металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми асосан млрд сўм миқёсида бўлган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Навоий вилояти — 118,8 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 57,6 трлн сўм;
  • Тошкент шаҳри — 20,8 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 6,1 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 1,1 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 937,4 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти — 340 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 300,2 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 283,3 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 204,1 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 190,6 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 128,8 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 63,5 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 36,9 млрд сўм.

Шу тариқа, 2025 йил 11 ой якуни бўйича металлургия саноатидаги асосий ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳажмлар Навоий–Тошкент иқтисодий йўналишида жамлангани кузатилмоқда.