Ўзбекистон | 21:58 / 11.08.2023
11694
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юк машиналари тўпланиб қолиши кузатилди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди. Қирғизистон буни Ўзбекистоннинг «Э-Транзит» пилот лойиҳаси билан боғлади.

Фото: vitalik.kz

11 август куни Қирғизистон давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасида жойлашган «Дўстук-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти нормал режимда ишламоқда, деб хабар қилди Kaktus.media Қирғизистон ДМХҚ чегара хизматига таяниб.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон Божхона хизмати «Дўстлик-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида синов режимида ишлаётган янги «Э-Транзит» дастурини ўрнатган. Ушбу илова хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистон назорат-ўтказиш пункти орқали транспорт воситаларининг ўтказиш жараёнини тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Шу сабабли, «Дўстук–Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга киришда автомашиналар тирбандлиги қайд этилган.

Мавзуга оид