Жамият | 16:50 / 16.08.2023
28616
6 дақиқада ўқилади
Реклама

GeForce RTX 40: мактаб ўқувчилари ва талабалар учун самарали ноутбуклар

Дарсларга тўғри тайёргарлик кўрамиз!

Фото: Age Computers

Анъанага кўра, 1 сентябр куни барча мактаб ва ОТМ ўқувчилари таътилдан қайтиб, ўқув жараёнига киришишади. Ҳеч кимга сир эмаски, ноутбук ҳар қандай машғулотнинг тенги йўқ ҳамкори ҳисобланади, чунки дарслар ва имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун фойдали маълумотларнинг аксарияти интернетда бўлиб, компютер эса - уни топиш ва тўплаш учун идеал қурилмадир.

Ноутбукнинг фойдали дастурий таъминоти - тақдимотларни яратишдан видеоларни таҳрирлашгача бўлган ижодкорлик учун зарур воситалар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Мултимедия ёндашуви бугунги кунда жуда муҳим, аммо барча керакли дастурлар барқарор ва зўриқишсиз ишлаши керак. Шунинг учун янги ўқув йилига тўлиқ қуролланган ҳолда киришиш ва янги иш машинасини олдиндан танлаш керак.

 Қандай ноутбук керак бўлади

Аввало, нима учун стационар компютер эмас, балки ноутбук? Ҳа, қувватлари тенг бўлиши мумкин, аммо ажойиб ихчамлик ва бир қувватлашда ишлаш қобилияти ноутбукни ўзингиз билан олиб кетишга ва исталган жойда ўз ишингиз билан шуғулланишга имкон беради. Шуни унутмаслик керакки, компютер шунчаки тизимли блокдир ва тўлиқ ўқув жараёни учун монитор, клавиатура, сичқонча, веб-камера ва микрофон керак бўлади. Ноутбук ихчамлик нуқтаи назаридан олгандаёқ ғалаба қозонади, чунки у корпус ичида барча қўшимча қурилмаларни олиб юради, бу масофадан ишлаш вақтида жуда қўл келади.

Албатта, технологик таркиб ҳам муҳим ва ҳозирги вақтда яхши видеокартасиз ҳам қийин бўлади. Ишлаш графикаси нафақат ўйинлар учун (чунки ўйинли танаффусларсиз қандай ўқиш бўлади), балки барча ноутбук тизимларини оптималлаштириш учун ҳам фойдалидир. Бу ҳам фойдали Max-Q технологиялари тўплами ва ҳам сунъий интеллектга асосланган бошқа имкониятлардир. Масалан, NVIDIA Broadcast энг машҳур видеоқўнғироқлар ва конференция иловаларида битта тугмани босиш орқали бегона шовқинлардан халос бўлишга ёки мос виртуал фонни ўрнатишга ёрдам беради.

Қуйида таклиф этиладиган моделлар асосида GeForce RTX 4050 ноутбук видеокартаси ётади. Унинг чипида 2560 CUDA ядро, 6 Гб лик GDDR6 хотира ва 96 разрядли шина мавжуд. Видеокарта сериядаги энг ёш модел бўлишига қарамай, у нафақат қувват чегараси 140 Вт гача бўлган мобил GeForce RTX 3060 билан муваффақиятли рақобатлашади ва 85 Вт режимидаги мобил GeForce RTX 3050 Ti'ни 70-80% ортда қолдиради, ҳатто RTX 3080 Ti билан ҳам рақобатлаша олади. Бу яна бир бор шуни кўрсатадики, 2023 йилда ўйин видеокарталарига асосланган ноутбуклар иш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилайди ва аслида ўқиш, ишлаш, ижодкорлик ва ўйин учун универсал қурилмалар ҳисобланади. Келинг, уларнинг энг яхши томонларига эътибор бериб, аниқ моделларини кўриб чиқамиз.

Lenovo IdeaPad 5 Pro

Lenovo IdeaPad 5 Pro - ҳар қандай ишда ишончли ҳамроҳ бўлиб, юпқа металл корпусга эга қулай ва амалий қурилмадир. 12 ядроли Core i5-13500H процессори ва GeForce RTX видеокартаси тўпламига асосланган ноутбук ўқиш вазифаларини ечиш, интернетда сайр қилиш ва ўйин дунёсини забт этиш учун жуда мос келади. 32 Гб лик тезкор LPDDR5 оператив хотира ва 512 Гб лик SSD M.2 ҳисобига ҳар қандай юклаб олишлар бир зумда амалга ошади ва замонавий IPS-матрицага эга 16 дюймли экран энг юқори сифатли ёрқин тасвирни кафолатлайди.

ASUS Vivobook Pro 15 OLED

Ушбу ноутбук модели янги бошловчилар учун ҳам, ҳақиқий профессионаллар учун ҳам жуда мос келади. Кучли компонентлар, яъни 32 ГБ LPDDR5x оператив хотирага эга Ryzen 9 7940HS процессори ва NVIDIA GeForce RTX 4060 видеокарта туфайли фойдаланувчилар энг қийин вазифаларда ҳам зарур самарадорликка эришадилар. Ноутбукнинг фарқ қилувчи хусусияти 2,8 К пиксел ва 120 Гц частотага эга 15,6 дюймли OLED-дисплей ҳисобланади. Ижод ва замонавий ўйинлар учун иловаларда бой ва гўзал расмлар тақдим этилади.

ASUS TUF Gaming A15 FA507NU-LP031

ASUS TUF серияси технологик ва қатъий дизайни билан ҳар доим ажралиб турган ва TUF Gaming А15 ҳам бундан мустасно эмас. Алюминий қопқоқли енгил корпусда ишлаб чиқарилган ноутбук бир қувватлашда 90 Вт*соат захирага эга бўлади. Mobil GeForce RTX 4050 ва 144 Гц янгиланиш тезлигига эга экран динамик саҳналарда силлиқ тасвирларни олишга ёрдам беради. AMD Ryzen 7 7735HS 8-ядроли процессорнинг ҳисоблаш кучи 16 Гб тезкор DDR5 ҳажмли хотира билан биргаликда узоқ вақт давомида кўп вазифаларни бажариш учун жуда мос келади, талабанинг ҳаёти эса, айнан шундайдир.

Victus by HP 15-fa1001na

Ташқи кўриниши оддий бўлган қурилма барча замонавий стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган. Максимал тўпламда у ўн тўрт ядроли Intel Core i7-13700H процессори ва 6 Гб видеохотирали GeForce RTX 4050 видеокартаси билан мақтовга сазовор. Ушбу тўпламни 16 Гб ли DDR4 оператив хотира тўлдиради, у интернетда кезиш ва иловаларнинг муаммосиз ишлаши учун замонавий стандартдир. Victus 15-fa1001na илм-фан билан чуқур шуғулланиш ва ажойиб филмлар ёки ўйинлар учун танаффуслар бўлган оддий лойиҳаларни тайёрлаш учун жуда мос келади.

Умид қиламизки, бизнинг мақоламиз юқори сифатли ноутбук танлашда сиз учун фойдали бўлди. Янги келган товарларни Age Computers сайтида ва Telegram каналида кузатиб боринг.

Age Computers WEB саҳифаси: 👉 https://age.uz/

Age Computers Telegram канали: 👉https://t.me/agecomputer