Жаҳон | 20:19 / 19.08.2023
14718
2 дақиқада ўқилади

Володимир Зеленский Швецияга борди

Фото: AFP

Украина президенти Володимир Зеленский расмий ташриф билан Швецияга борди. Унга рафиқаси Олена Зеленская ҳамроҳлик қилмоқда.

Ташриф давомида Швеция бош вазири Улф Кристерссон, қирол Карл IV, қиролича Силвия, парламент спикери Андреас Норлен ҳамда парламент партиялари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

«Украина ва Швеция ўртасида кенг қамровли музокаралар ўтказилади. Швецияга озодлик ва мустақиллигимиз учун курашда кўрсатаётган катта ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман. Биргаликдаги ҳаракатларимиз ёрдамида бирламчи вазифамиз украин ҳарбийларининг ердаги ва ҳаводаги маҳоратини оширишдир.

Биз Швециянинг НАТОга киришини қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламан, биргаликда минтақадаги хавфсизликка ўз ҳиссамизни қўша оламиз», деб ёзди Зеленский ташрифдан олдин.

Кун давомида Зеленский Швеция бош вазири Улф Кристерссон билан музокаралар ўтказди. Томонлар асосан ҳарбий ҳамкорликни, хусусан, CV-90 ҳарбий машиналарини Украинада ишлаб чиқаришни муҳокама қилган.

«Йигитларимиз бу машиналардан жанг майдонида фаол фойдаланишмоқда. CV-90 машиналарини Украинада ишлаб чиқариш масаласини ҳам муҳокама қилдик», деган Зеленский.

Мавзуга оид