Жаҳон | 20:02 / 24.08.2023
19011
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: «Пригожиннинг ўлимига Украинанинг алоқаси йўқ»

Украина президенти Володимир Зеленский илк марта «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг ўлимига муносабат билдирди.

Фото: Telegram / Володимир Зеленский

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Твердаги авиаҳалокатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. «Биз дунё давлатларига самолёт сўраб мурожаат қилганимизда буни назарда тутмагандик. Ваҳоланки, бу ҳам [бизга] қайсидир маънода ёрдам беради. Аниғи шуки, бизнинг бунга алоқамиз йўқ. Кимнинг алоқаси борлигини ҳамма билади», деди Украина етакчиси катта эҳтимол билан Владимир Путинга ишора қилиб.

Россиянинг Твер областида қулаган самолёт айнан «Вагнер» асосчиси Пригожинга тегишли бўлган. «Росавиация» маълумотига кўра, самолётда рўйхатдан ўтганлар ичида Пригожин ҳам бўлган. Рус нашрлари ўликхонада Пригожиннинг жасади аниқлангани ҳақида ёзишмоқда. Аммо унинг ўлими ҳақида расман эълон қилингани йўқ.

Мавзуга оид