Ўзбекистон | 15:28 / 27.08.2023
6552
2 дақиқада ўқилади

28 август куни ҳам Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғади

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 28 август, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+16 даража, кундузи +24...+26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид