Ўзбекистон | 08:42 / 29.08.2023
5518
1 дақиқада ўқилади

6 ойда қайси давлатлардан энг кўп фуқаролар Ўзбекистонга ташриф буюргани айтилди

2023 йилнинг биринчи ярмида қайси давлатлардан энг кўп фуқаролар Ўзбекистонга ташриф буюргани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга энг кўп фуқаролар келган давлатлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни Тожикистон эгаллаб турибди – 1151,4 минг нафар.

Юқоридаги маълумот қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Қирғизистон – 912,8 минг нафар;
  • Қозоғистон – 879,0 минг нафар;
  • Россия – 417,4 минг нафар;
  • Туркия – 58 минг нафар;
  • Туркманистон – 39,6 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 20,2 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 20 минг нафар;
  • Хитой –  17,7 минг нафар;
  • Германия –  14,1 минг нафар.

Мавзуга оид