Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси сезиларли даражада қисқарди
Жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида тожик-ўзбек савдоси ҳажми ўтган даврга нисбатан 48 миллион доллардан кўпроққа камайди.

Фото: Kun.uz
2023 йил январь-июль ойларида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 267 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 15,3 фоизга камдир. Бу ҳақда Тожикистон статистика бошқармасига таяниб ASIA-Plus хабар берди.
Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг қисқариши асосан тожикистонлик маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти камайгани билан боғлиқ: 2023 йил январь-июль ойларида ўтган йилнинг мос давридаги 118 миллион доллардан 86 миллион долларгача.
Экспортнинг қисқариши, ўз навбатида, Ўзбекистонга минерал маҳсулотлар (цемент, электр энергияси, руда ва концентратлар ҳамда бошқа хомашё) етказиб бериш ҳажмининг қисқариши билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Тожикистонга ўзбек товарлари импорти ҳам нисбатан бир оз қисқарган – 197 миллион доллардан 181 миллион долларгача.
Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг қисқариш тенденцияси 2017 йилдан бери илк бор кузатилмоқда. Сўнгги йилларда тожик-ўзбек товар айирбошлаш ҳажми қарийб 8 бараварга — 2016 йилдаги 70 миллион доллардан 2022 йилда 555 миллион доллардан ошган эди.
Тожикистон Ўзбекистонга асосан, хомашё: бирламчи алюминий, электр энергияси, пахта толаси, цемент, чарм, пилла, ипак хомашёси, шунингдек, турли газламалар, ичимликлар, жумладан, спиртли ичимликлар, гиламлар ва бошқаларни етказиб беради.
Ўзбекистондан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, табиий газ, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, кулолчилик маҳсулотлари, рангли металлар, электротехника ва механик ускуналарни импорт қилади.
2023 йилнинг 7 ойида Тожикистон ташқи савдо айланмаси қарийб 4 миллиард долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга (146 миллион доллар) камдир.
Республикадан 767 миллион долларлик маҳсулот ва маҳсулотлар экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 592 миллион долларга (43,6 фоиз) камдир.
Товарлар импорти эса, аксинча, 16 фоизга ўсди - 2,8 миллиард доллардан 3,2 миллиард долларгача.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди

16:34 / 17.11.2024