Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юлдузлар каби ҳаёт кечириш қандай бўлади?
Celebrity Residence турар жой мажмуасида хонадонлар сотуви расман бошланишидан аввал харидорлар учун махсус имкониятлар мавжуд.

Celebrity Residence — пойтахтнинг Яккасарой туманида қад ростлаётган премиум тоифадаги клуб-уй бўлиб, мажмуанинг иккита турар жой блоки бир бирига пиёдалар учун антиқа кўприк билан боғланади.

Celebrity Residence - Нукус ва Бобур кўчаларига туташ Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган.
Турар жой мажмуасининг Тошкентнинг марказий Бобур ва Нукус кўчаларига туташ ҳудудда жойлашгани, мажмуа аҳолига максимал қулайлик яратади.


Celebrity Residence’да ҳар бир резидент эътибор марказида бўлади ва машҳурларга хос ҳақиқий олий даражали яшаш имкониятига эга бўлади. Бу ерда истиқомат қилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар уларнинг ҳаётини осонлаштириш билан бирга янада қизиқарли ва бой қилади. Клуб-уй мажмуасида энг талабчан мижозларни ҳам ўзига тортувчи қуйидаги қулайликлар мавжуд:
Бассейн;
Ҳаммом ва сауна;
Профессионал ускуналар билан жиҳозланган фитнес маркази;
Болалар ўйингоҳи ва коворкинг майдони;
Очиқ ўйин майдончалари, машғулот зонаси, сайр қилиш учун йўлаклар;
Чойхона ва барбекю майдони, байрамлар зали ва бошқалар.
Дам олиш, ишлаш ва яшаш учун қулай турар жой мажмуасининг 1500 м² дан ортиқ ҳудуди ёпиқ клуб-уй учун, 1 гектар очиқ майдон эса фаол ҳаёт тарзи учун ажратилган.
https://storage.kun.uz/source/9/1qqMOh7zU8GJ-RqzivKuRg10vsBEtS19.jpg
Клуб-уйда 30 та премиум режалаштириш ечимлари мавжуд. Мижозлар эксклюзив пентҳауслар - кенг хусусий террасали икки хил даражадаги квартиралардан фойдаланишлари мумкин. Бу ерда сиз қишки боғ яратишингиз, кичик ҳовуз ўрнатишингиз ёки тўқилган мебель ва ёзги ошхона билан дам олиш майдонини ташкил қилишингиз мумкин.
Клуб-уйнинг биринчи қаватларида турли форматдаги бизнес учун тижорат бинолари режалаштирилган. Қурилиш жараёнида сиз пулни инвестиция қилишингиз ва объект фойдаланишга топширилгандан сўнг уни яхшироқ нархда сотишингиз мумкин - бу маблағларни инфляция ва курс ўзгаришидан ҳимоя қилишнинг ажойиб усули. Бундан ташқари, ижарага ёки бизнесингиз учун биноларни сотиб олишингиз мумкин.
Айни пайтда харид қилишнинг энг қулай шартлари амалда. Бугун квартира сотиб олишингиз ва 2024 йилда Celebrity Residence’да истиқомат қилишингиз учун қулай фурсат келди!
Телефон: 99 730 11 11
Манзил: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси.
Мўлжал: Бобур ва Нукус кўчалари туташмасида.
Instagram: @celebrity.residence
Реклама