Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кun.uz профессионал кадрларни ишга таклиф қилади
Видеомаҳсулотлар ва суриштирув-таҳлилий материаллар тайёрловчи журналист-муаллифлар, видеоконтент муҳаррири, тасвир ва монтаж усталарини ишга таклиф этамиз.
Kun.uz сайти тажрибали, ўз ишига масъулиятли журналист ва видеомутахассисларни ишга таклиф этади.
Журналист – суриштирув-таҳлилий материаллар муаллифи
Вазифалари: Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш, долзарб мавзуларда суриштирувлар, таҳлилий материаллар тайёрлаш.
Журналист – видеоматериаллар муаллифи
Вазифалари: Муҳим мавзуларда кўрсатувлар, интервюлар ва муаллифлик видеодастурларини тайёрлаб бориш.
Видеоконтент муҳаррири
Вазифалари: Тайёрланган видеомаҳсулотлар сифатини ошириш ва назорат қилиш, контентни таҳлил қилиш ва текшириш, видеотаҳрир.
Номзоднинг телевидениеда иш тажрибасига эгалиги қўллаб-қувватланади.
Юқоридаги уч вакансия учун талаблар:
- журналистика соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси;
- олий маълумот;
- хорижий тилни билиш;
- 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
- Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиши лозим.
Оператор ва монтаж устаси
Вазифалари: Журналистик материалларни тасвирга олиш ва монтаж қилиш, ижодий-бадиий типдаги видеомаҳсулотлар яратиш.
Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.
Талаблар:
– “Adobe After Effects” ва “Аdobe Premier” дастурларини юқори даражада ўзлаштирган бўлиши;
– юқори сифатли визуал эффектлардан фойдаланган ҳолда муаллифнинг ғояларини рўёбга чиқара олиши;
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши;
– операторлик ва монтаж соҳасида иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;
– ёши 20-35 оралиғида бўлиши керак.
Kun.uz нималарни таклиф қилади?
Биз, Тошкент марказидаги замонавий офисда аҳил жамоа даврасида ишлашни ва қуйидагиларни таклиф қиламиз:
- рақобатбардош, муносиб ойлик маош;
- расмий меҳнат шартномаси;
- офисда бепул тушлик;
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.
Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.
Номзодлардан ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир ахборот (нашр этилган мақолаларидан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар)ни Тelegramʻдаги @kunuzkadr манзилига юбориш сўралади.
Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати, маош ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.
Мавзуга оид
15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:45 / 11.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида кумуш медални қўлга киритди
13:11 / 08.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирни йирик ғалаба билан бошлади (фотожамланма)
22:02 / 27.06.2024