Жаҳон | 12:24 / 07.09.2023
8076
2 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги қатор ҳудудларда дронлар уриб туширилганини маълум қилди

Дронлар Брянск, Ростов ва Москва вилоятларида уриб туширилган.

Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск вилояти ҳудудида учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди. Бу ҳақда пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Идоранинг қайд этишича, ҳодиса Москва вақти билан соат 7:00 лар атрофида содир бўлган ва ҳужум учун самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати ишлатилган. 

Маълумот учун, бу бир сутка ичида Брянск вилояти узра уриб туширилган учинчи учувчисиз учиш аппарати бўлди. 

Россия пойтахти мэри Сергей Собянин ҳам Москвага ҳужумга уриниш бартараф этилганини маълум қилди. 

«Бугун тунда Раменское шаҳар округида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага учувчисиз учиш аппарати ҳужуми уринишининг олдини олди. Дрон қисмлари қулаган жойда вайроналар ва жабрланганлар йўқ. Фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда», - деб ёзди Собянин Telegram-каналида. 

Бундан ташқари, Ростов вилояти губернатори Василий Голубев йўқ қилинган иккита дрон ҳақида ахборот берди. 

«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 2 та УУАни уриб туширди, бири Ростовнинг ғарбий қисмида шаҳар ташқарисида, иккинчиси марказда, Пушкинская кўчаси, 42-уй яқинида қулади. Натижада бир нечта автомобилларга зарар етди. Бир киши жароҳат олди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деб ёзди у Telegram-каналида. 

Кейинроқ Голубев Ростов-Дон шаҳридаги Пушкинская кўчасида учувчисиз учоқ қулаган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилишини айтди. 

Айни пайтда, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги учта Украина учувчисиз учоғи навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилингани, улардан иккитаси Ростов вилояти ҳудудида ва биттаси Москва вилоятининг Раменское туманида уриб туширилганини билдирди. 

Мавзуга оид