Ўзбекистон ва АҚШ янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди
АҚШдаги музокаралар чоғида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
4-5 сентябр кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу мамлакатнинг Air Products, Exxon Mobil, Abbott, HP, Valmont Industries, General Electric, Caterpillar, US Inc, John Deere ва бошқа йирик компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистонда энергетика, соғлиқни сақлаш, сув хўжалиги, электроника, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги учун йирик техникалар ишлаб чиқариш, геологик-қидирув ишларини олиб бориш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
АҚШга амалий ташриф давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024