Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 11-13 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучаяди, 11 сентябрда 21-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 11 сентябрда +19...+24 даража; 12-13 сентябрда +21...+26 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучаяди, 11 сентябрда 21-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11 сентябрда +16...+21 даража, 12-13 сентябрда +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража; 12-13 сентябрда кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11 сентябрда кечаси +18...+23 даража, кундузи +25...+30 даража, баъзи жойларда +33...+35 даражагача; 12 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража; 13 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 11 сентябрда +27...+32 даража бўлади, 12-13 сентябрда +25...+30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 11 сентябрда +19...+24 даража, 12-13 сентябрда +15...+20 даража бўлади.
Мавзуга оид
10:20 / 22.01.2026
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
11:39 / 21.01.2026
Ўзбекистонда қор, кучли шамол ва совуқ об-ҳаво кутилмоқда
10:12 / 21.01.2026
Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин
11:52 / 20.01.2026