Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
Пойтахтда қор ёғаётгани сабаб йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилиш, тезликни оширмаслик ва масофани сақлаш сўралди.
Айни дамда Тошкент шаҳрида қорли об-ҳаво кузатилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва эҳтимолий кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонларидан ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.
Хусусан, ҳайдовчилардан:
- йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш;
- оралиқ масофани сақлаш;
- тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик;
- йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралди.
Шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шу жумладан дарахтлар тагида қолдирмаслик, транспорт воситаларини имкониятдан келиб чиқиб махсус тураргоҳларда сақлаш тавсия этилди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
16:28 / 13.06.2026