Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Имомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-ҳуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада қўшма ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани қайд этилди.
Учрашувда давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашди. Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
19:03 / 09.08.2024
Имомали Раҳмон Марказий Осиё келажаги учун умумий позицияни шакллантириш кераклигини айтди
22:20 / 20.06.2024