Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради
Ўзбекистон бўйича 22-24 сентябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун Волгабўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади, кундузги ҳарорат +23...+28 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари ушбу об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +11...+16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +25...+30 даражагача кўтарилади.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳарорат +23...+25 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари +12...+14 даража, кундуз кунлари +25...+27 даража бўлади.