Ўзбекистон | 18:56 / 29.09.2023
2626
2 дақиқада ўқилади

Хусусий секторга қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлашга рухсат берилади

Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади. 

Фото: Shutterstock

Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, мамлакатда донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фармакологик воситалар ва дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида тармоқдаги айрим чекловларни бекор қилиш, шунингдек, дори воситаларини ва фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш шартларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келган. 

Қайд қилинишича, «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги қонунга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплашни, тайёрлашни, қайта ишлашни ва сақлашни амалга оширишга рухсат берадиган ўзгартиришлар киритилмоқда. 

«Қонун билан донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга оширишга бўлган тақиқ бекор қилинаётгани, яъни ушбу соҳа давлат монополиясидан чиқарилаётгани ниҳоятда муҳим. Бироқ, шуни ҳам айтиш керак, қон ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлашнинг қатъий ва ўзгармас махсус стандартлари бўлиши шарт! Бу оддий иш эмас. Айниқса бугунги кунда қон билан юқадиган турли касалликларнинг мавжудлиги бу борада ниҳоятда катта масъулият, юксак малака ва синчковликни талаб қилади», деди Сенат раиси Танзила Норбоева. 

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун қон препаратларига бўлган эҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга, дори воситаларининг янги турлари ишлаб чиқарилишини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти