Ўзбекистон | 11:19 / 03.10.2023
34839
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари +10...+15 даража, кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.

Фото: Kun.uz

5 октябр куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, кундузи ҳарорат +25...+30 даражагача бироз кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

6 октябрда нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат жума куни, 6 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 6 октябрда 10-12 м/с гача кучаяди. 

Ҳарорат кечаси +12...+15 даража, кундузи +24...+27 даража, 5 октябрда +27...+29 даража бўлади, жума куни, 6 октябрда ёмғир пайтида +21...+23 даражагача пасаяди.

Мавзуга оид