Жаҳон | 14:45 / 03.10.2023
14135
3 дақиқада ўқилади

Харкив областида аҳоли миналарни зарарсизлантириш умидида далаларга ўт қўймоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 586-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • The New York Times нашри ёзишича, Россия, катта эҳтимол билан, истиқболли ядровий қанотли ракета «Буревестник»ни синовдан ўтказишга тайёрланмоқда.
  • «Россия 1» телеканалида Россиянинг Украинага ўғирлаб кетилган Ми-8 вертолёти ҳақида сюжет намойиш этилди — бунда пилот экипажнинг икки аъзосини ўлдиришда айбланган. Пилотнинг ўзи украин ҳарбийларига асир тушган.
  • Украина разведкаси тасдиқлашича, дронлар орқали Смоленскийдаги Х-59 ракеталари ишлаб чиқариладиган авиазаводга ҳужум уюштирилган. РФ мудофаа вазирлиги учувчисиз учар қурилмалар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари орқали йўқ қилинганини маълум қилганди.
  • Россия Ростов-на-Дондан аннексия қилинган Мариуполгача янги автомагистрал қурмоқда, деб ёзади «Радио Свобода».
  • Болгария Россия рақамларидаги автомобиллар учун чегараларини ёпишини эълон қилди.
  • Сентябр ойида РФ қўшини Украинага уруш бошидан буён рекорд миқдордаги дронлар билан ҳужумлар уюштирган. Украинанинг Defense Express нашри ҳисобларига кўра, сентябрда Россия қўшини Shahed-136 типидаги 503 та зарбдор дрон қўллаган. 

Харкив областида ўт қўйилган дала

Харкив областининг озод этилган қисми аҳолиси пиёдаларга қарши миналар ва портламай қолган снарядларнинг ҳеч бўлмаган бир қисмидан халос бўлиш учун далаларни ёндириб юбормоқда. Бундай чоранинг самарадорлигини аниқ белгилаш жуда қийин. Айни вақтда Украина дунёнинг энг кучли миналанган ҳудуди бўлиб қолмоқда.

Граково қишлоғи атрофидаги миналанган далада ўт-ўланларнинг ёниши
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Граково қишлоғи атрофидаги миналанган дала ва ўрмонзор устида қора тутун
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкивда реабилитация жараёнидаги украин аскарлари

Харкивдаги реабилитация маркази дастури икки ҳафтага мўлжалланган. Бу вақт ичида украин ҳарбийлари ва тинч аҳоли вакиллари руҳий кўмак олиши ҳамда ароматерапия, иппотерапия, лазер даволаш ва спелеотерапия (разновидность климатотерапии) курсларини ўташи, шунингдек, спорт билан шуғулланишлари мумкин. Курсларнинг мақсади — пациентларга тревога, депрессия ва руҳий саломатликдаги бошқа муаммоларга қарши курашда ёрдам бериш ҳисобланади.

Украин ҳарбийлари ва тинч аҳоли вакиллари реабилитация марказидаги бассейнда шуғулланмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Украиналик ҳарбийлар ароматерапия вақтида
Chris McGrath / Getty Images
Физиотерапевт билан шуғулланаётган украиналик ҳарбий
Chris McGrath / Getty Images
Харкивдаги реабилитация марказида лазер даволаш сеанси
Chris McGrath / Getty Images

Краматорск вокзали

Украина қуролли кучлари жангчиси билан хайрлашаётган украиналик аёл. Краматорск — фронт чизиғи яқинидаги ишлашда давом этаётган сўнгги темирйўл станцияси бўлиб турибди
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид