Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини «Аурус» автомобилида айлантирди
«Аурус» - олий тоифали автомобиллар оиласи бўлиб, Россиянинг НАМИ институти томонидан ишлаб чиқарилган.
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин 7 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга «Аурус» автомобили имкониятларини шахсан намойиш этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Путиннинг туғилган куни муносабати билан Россия президентининг Москва яқинидаги Ново-Огарёво қароргоҳига борди. У ерда хорижлик меҳмонлар, дастлаб, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошлаб берадиган муҳим минтақавий лойиҳанинг очилиш маросимида иштирок этишди.
Путин Мирзиёевни кутиб олди ва янги автомобилни кўрсатди, шахсан рулга ўтириб, ҳамкасбини айлантирди.
Кейинроқ у иккинчи меҳмони — Қозоғистон президентини ҳам «Аурус»га миндирди. Путин уни резиденция айвонида кутиб оларкан, «янги «Аурус» машинасини кўрсатишини» айтди. Тўқаев «Аурус»нинг узатмалар қутиси автоматикми ёки йўқлиги билан қизиқди. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари қароргоҳ атрофини машинада айланиб чиқишди.
«Аурус» - олий тоифали автомобиллар оиласи бўлиб, Россиянинг НАМИ институти томонидан ишлаб чиқарилган. Россия президенти Путиндан ташқари, автомобилдан Россия Мудофаа вазири ва Ғалаба паради қўмондони ҳам фойдаланади.
Мавзуга оид
20:00 / 10.12.2025
«Ҳеч кимга сездирмасдан». Путин ўзи ҳам машина ҳайдаб туриши ва Москва кўчаларидаги курьерлар ҳақида
08:35 / 10.12.2025
Путин «дўст бўлмаган» давлатлардан қўнғироқлар тақиқланишини эълон қилди
21:45 / 08.12.2025
Путин аҳоли сонини ўстириш учун оталикни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
11:00 / 07.12.2025