Ўзбекистон | 02:15 / 07.10.2023
10003
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонда темирйўл ускуналари ва электромобиллар ишлаб чиқариши мумкин

Владимир Путин Ўзбекистонда Россиянинг «Кама» АЖ томонидан ишлаб чиқилган «Атом» енгил электромобилини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мумкинлигини тан олди.

Фото: Pexels

Россия Ўзбекистонда темирйўл техникасини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда, деди президент Владимир Путин Москвада президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунлари бўйича.

«Россия ва Ўзбекистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Темирйўл орқали юк ва йўловчи ташиш ҳажми изчил ўсиб бормоқда – айрим йўналишларда сезиларли даражада. Ҳозирги вақтда темирйўл транспорти ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилмоқда. Гап жумладан, Россия темирйўл ускуналарини етказиб бериш ва локализация ҳақида кетмоқда – бу бизнинг ўзбек дўстларимиз учун жуда муҳим – ишлаб чиқаришни Ўзбекистон ҳудудида локализация қилиш», деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, бу борада йўналишларидан бири Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Шимол-Жануб» каби халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш учун катта истиқболлар очилмоқда.

Путин, шунингдек, Ўзбекистонда Россиянинг «Кама» АЖ томонидан ишлаб чиқилган «Атом» енгил электромобилини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мумкинлигини тан олди.

«Ўзбекистонда Россия кўмагида йилига 500 минг тонна пўлат прокат ишлаб чиқариш қувватига эга Тошкент металлургия заводи, Россиянинг «Лада» ва «КАМАЗ» автомобилларини йиғиш корхоналари, Тошкент ва Жиззах вилоятларида саноат технопарклари барпо этилди. Россиянинг «Атом» электромобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи ҳам ўрганилмоқда», деди Путин.

У «Атом» бўйича бошқа тафсилотларни ошкор қилмади.

Мавзуга оид