Жаҳон | 09:50 / 05.11.2024
6920
2 дақиқада ўқилади

Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда

Москва Шимолий Кореянинг Украинадаги урушга Россия томонидан қўшган ҳиссаси учун Пхенянга компенсация тўлайди, деб ёзади The Korea Herald. Вашингтон, Сеул ва Киев Россия Федерациясига 8-12 минг шимолий кореялик ҳарбийлар жойлаштирилгани ҳақида гапирмоқда.

Фото: Дмитрий Феоктистов / ТАСС

Шимолий Корея молиявий ва озиқ-овқат инқирозини асосан Пхеняннинг Украинадаги урушга Россия Федерацияси томонида қўшган ҳиссаси учун Россиядан маълум бир «компенсация» эвазига ҳал қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг The Korea Herald газетаси 3 ноябр, якшанба куни Корея Республикасининг Россиядаги собиқ элчиси Ви Сон Лакка таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, Россия КХДРга 600 минг тоннадан 700 минг тоннагача гуруч таклиф қилмоқда, дея тушунтирди бир неча кун аввал парламент разведка қўмитасида бўлиб ўтган брифингда Жанубий Корея Миллий разведка хизмати (NIS) маълумотлари билан танишган Ви Сон Лак. Илгари Москва Пхенянга вақт-вақти билан 50-100 минг тонна гуруч жўнатган, дейди собиқ дипломат.

Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади

Хитой Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларни ўз иши деб ҳисобламайди. «Россия ва КХДР икки мустақил ва суверен давлатдир ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш фақат шу икки давлатнинг иши», — деди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жианг 1 ноябр куни Пекиндаги брифингда.

Лин Жианг, шунингдек, «Хитой Москва ва Пхенян ўртасидаги икки томонлама алмашинув ва ҳамкорликдаги ўзига хос вазиятдан хабардор эмаслигини» қўшимча қилди. Пекин ҳали ҳам «томонлар вазиятни юмшатишга интилиб, Украина инқирози (Россиянинг Украинага қарши уруши)га сиёсий ечим йўлида ҳаракат қилади, деб умид қилмоқда», дея хабар берди у.

Мавзуга оид