Тошкент – Москва авиақатновлари сонини кўпайтириш бўйича янги келишувга эришилди
Тошкент – Москва шартномавий йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш юзасидан янги келишувга эришилди.
Тошкент – Москва шартномавий йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш бўйича янги келишувга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Давлат раҳбарининг Россияга расмий ташрифи доирасида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Россия транспорт вазири Виталий Савелев билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Томонлар автомобил ва темирйўл транспорти орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш, халқаро транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия муқобил йўлаги бўйлаб юк ташишни ташкил этиш, транспорт соҳасини рақамлаштириш ва ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.
Тошкент – Москва шартномавий йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш бўйича янги келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
12:12 / 28.09.2024