БМТ миссияси Қорабоғга иккинчи бор ташриф буюрди
БМТ миссияси Қорабоғга ҳуманитар вазиятни ўрганиш учун етиб келди. Жаҳон ташкилотининг машиналари Агдамдан Хонкендигача борди.
БМТнинг ҳуманитар вазиятни ўрганаётган миссияси яна Қорабоғга етиб келди. 9 октябр, душанба куни эрталаб жаҳон ташкилоти миссияси автомобиллари Агдамдан Хонкендига йўл олди, деб хабар бермоқда Озарбойжон матбуоти.
Бу БМТ миссиясининг Қорабоғга иккинчи сафари. Биринчиси 1 октябр куни бўлиб ўтди, бу миссиянинг бўлгинчи Озарбойжон вилоятига сўнгги 30 йил ичида биринчи ташрифига айланди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги шундан сўнг БМТ делегациясининг ташрифини, шунингдек, сафар якунлари бўйича эълон қилинган баёнотни «чуқур хавотир ва умидсизлик билан қабул қилди». Идоранинг таъкидлашича, бу сафар Озарбойжон томонидан «ўз қарашларини тарғиб қилиш учун» ишлатилган.
Озарбойжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий операцияси
19 сентябр куни Озарбойжон Қорабоғда бўлгинчи ҳудуд устидан назоратни тиклаш мақсадида «аксилтеррор операцияси» бошлади. Эртаси куни Боку ва тан олинмаган Қорабоғ республикаси расмийлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.
5 октябр куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғни Озарбойжон ҳудуди сифатида тан олиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Мавзуга оид
15:00 / 28.09.2024
БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида юқори даражадаги муҳокамалар бўлиб ўтди
21:08 / 27.09.2024
«Биз кетмаймиз» - Маҳмуд Аббос БМТ минбаридан Исроилнинг ҳаракатларини қоралади
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
20:47 / 26.09.2024