Ўзбекистон | 09:30 / 11.10.2023
7509
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар тоифалари аниқлаштирилди

Алоҳида ва 2-тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш ИИО, 1-тоифадаги оммавий тадбирларда – Миллий гвардия зиммасига юкланди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш мақсадида қабул қилинган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига қуйидагиларни ўз ичига олган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

оммавий тадбирларни, уларнинг аҳамияти, кўлами ва улар ўтказиладиган ҳудудга боғлиқ ҳолда алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифалардаги тадбирларга бўлинишини белгилаш;

хусусан, қуйидаги оммавий тадбирлар алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар жумласига киради: Янги йил, Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Хотира ва қадрлаш куни, Қурбон ҳайити ва бошқа байрамлар, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумтаълим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар;

ички ишлар органлари ҳузуридаги оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг таркиби, мақоми ва ваколатларини белгилаш;

алоҳида ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашни ички ишлар органлари, биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда –Миллий гвардия зиммасига юклаш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти