Жамият | 19:00 / 13.10.2023
11897
5 дақиқада ўқилади
Реклама

CNH Industrial: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси бозорида 25 йил

Фото: CNH Industrial

«CNH Industrial» компанияси катта санани нишонламоқда: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қурилиш жиҳозлари бозоридаги 25 йиллик муваффақиятли фаолият.

Роппа-роса 25 йил олдин Американинг «CNH Industrial» компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келганди ва мана, чорак асрдан буён ўз тармоғида етакчиликни қўлдан бой бермасликка интилиб келади.

Компания тарихидан

Сентябр охирида Тошкентда «Case New Holland Industrial (CNH Industrial)» корпорациясининг Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Бугунги кунда «CNH Industrial» – бу қишлоқ хўжалиги ва қурилиш жиҳозлари ишлаб чиқариш борасидаги жаҳон етакчиси, дунё бўйлаб 64 та завод, 49 та илмий-тадқиқот маркази ва тақрибан 11500 та дилерлик нуқталаридан иборат улкан изчил экотизимдир. Ўзбекистонда «CNH Industrial» 1998 йилда Американинг «Case Corporation» компанияси базасида ташкил этилган тўртта қўшма корхона билан тақдим этилган.

Корхоналар компания маҳсулотларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва сервис хизматини кўрсатишни таъминлайдилар, шунингдек маҳаллий фермерлар ва агрокластерларга жиҳозлар харидини молиялашда ёрдам беради.

«25 йил давомида бизнинг қўшма корхоналаримиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасида энг ишончли ҳамкор бўлиб келмоқда. Биз биргаликда барча мураккаб даврларни босиб ўтдик ва кейинги 6-7 йил ичида мамлакат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган тармоқдаги ҳамда бозордаги салмоқли ўзгаришлар туфайли, мустаҳкам қадам ташлаб, келажакка дадил боқмоқдамиз. CNHI корхоналари Ўзбекистонда халқаро стандартларга мувофиқ келувчи юқори сифатли қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради ва мамлакат бозорига етказиб беради. Бугунги кунда компаниялар гуруҳимиз улкан ассориментга эга: қуввати 80 о.к.дан то 340 о.к.гача бўлган тракторлар, ғалла ўриш, ем ўриш ва пахта териш комбайнлари, пресс-тўплагичлар, осма жиҳозлар (культиваторлар, плуглар, сеялкалар) ва бошқа кўплаб жиҳозлар. 

Аммо компаниянинг Ўзбекистондаги энг асосий активи инсонлар бўлиб қолади. Профессионаллардан иборат жамоамиз қисқа муддатларда мураккаб вазифаларни ҳал қилишга тайёр. “Бизнинг одамларимиз” – бу географик чегараларга эга бўлмаган CNHI глобал оиласининг бир қисми. Масалан, йигитларимиз 2022 йилда, талаб ниҳоятда юқори бўлган даврда Буюк Британиянинг Базилдон шаҳрида жойлашган CNHIнинг энг яхши заводларидан бирида инглиз ҳамкасбларини қўллаб-қувватладилар. Бу ходимларимизнинг малакаси ва иш сифати юқори даражада эканлигини исботловчи ягона ҳолат эмас. Биз одамларимиз билан фахрланамиз», — дейди компаниянинг Ўзбекистон бўйича бош менежери Ойбек Бурҳонов.

Компания фаолиятининг яна бир йўналиши – Ўзбекистон иқлим шароитига жиҳозларни мослаштириш. Мисол учун, Case AF4088 ва New Holland TC5.90 ғалла ўриш комбайнлари жорий этилди, улар ғалла ва шоли етиштирувчи кўплаб кластерларларда биринчи танлов моделлари бўлди. Универсал комбайнлар конфигурацияни алмаштириш ҳисобига янги экинларни йиғиб-теришга тез мослаша олади. Бу бошоқларга сифатли ишлов бериш ва донларни максимал сепарациялашга сабаб бўлади ва пировардида, йиғим-теримдаги йўқотишларни минималлаштиради. Маҳаллий пахтачилик анъаналари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва серияли ишлаб чиқаришга жорий қилинган пахта териш машиналари линияси ҳақида алоҳида тўхталиш жоиз. 

Cotton Express 220

Тантанали оқшомнинг муҳим лаҳзаси Cotton Express 220 (CE 220) икки қаторли пахта териш комбайнининг тақдимоти бўлди. Бу трансформер-машинадан нафақат пахта териш мавсумида фойдаланиш мумкин, балки у оддий трактор вазифасини бажариб, бошқа ишларда ҳам қўл келади. CE 220 комбайни 400 нафаргача қўлда пахта терувчи ишчилар ўрнини босиб, кунига 20 тоннагача пахта тера олади.

Истеъмолчилар хизматида

«CNH Industrial»нинг Ўзбекистондаги умумий техника парки ҳозирги пайтда 10 минг машинани ташкил қилади. Ҳар бир жиҳоз стандарт кафолат даврига эга. Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги 13 та сервис маркази ва керакли асбоб-ускуна ҳамда эҳтиёт қисмлари билан таъминланган 100 дан зиёд мобил бригада техникага узлуксиз хизмат кўрсатишни, унинг ҳолатини мунтазам текшириш ва таъмирлашни ташкил этади. 

«CNH Industrial» дунёнинг 190 та мамлакатида, барча салмоқли бозорларда мавжуд ва суръатни сусайтиришни хаёлига ҳам келтирмайди. Истиқболда компания бозордаги етакчилик мақомини ушлаб қолиш ва янги соҳаларда ривожланишни режалаштирган. Масалан, истиқболли йўналишлардан бири – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг улушини ошириш. Бу чора ишлаб чиқаришда жорий харажатларни пасайтирибгина қолмай, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаси бозоридаги мақомини мустаҳкамлаш имконини ҳам беради. 

Реклама