Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев рус тили бўйича халқаро ташкилот таъсис этишни таклиф қилди
Путин бу ташаббуси учун унга алоҳида миннатдорлик билдирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бишкекдаги МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатлари негизида рус тили бўйича халқаро ташкилот таъсис этиш ташаббуси билан чиққан.
Тўқаевнинг ташаббусига кўра, Рус тили бўйича халқаро ташкилот тўғрисидаги шартнома имзоланади. Шартнома таъсис этилаётган ташкилотнинг ҳуқуқий мақоми, мақсад ва вазифалари, шунингдек унинг органлари фаолияти тартибига аниқлик киритади.
Ташкилотнинг бош мақсади шартномага аъзо давлатларнинг рус тилини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун кўптомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш экани кўрсатилган.
Путин бу ташаббуси учун Қозоғистон президенти Тўқаевга алоҳида миннатдорлик билдирди, лекин видеода у бу сафар ҳам Қосим-Жўмарт Кемеловичнинг исми-шарифини тўғри талаффуз қила олмаганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025