Ўзбекистон | 11:09 / 16.10.2023
16446
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кундуз кунлари +22...+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат жанубий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 18 октябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат +18...+20 даража атрофида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кундуз кунлари +22...+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда 16-20 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат кечалари +7...+8 даража илиқдан +11...+12 даражагача аста-секин кўтарилади. 16-17 октябр кунлари кундузи +19...+22 даража, 18-20 октябрда +22...+25 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид