Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ядровий кучлар машқини ўтказди
Машқлар давомида «душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядро зарбаси» синаб кўрилди.
Россия президенти Владимир Путин ядровий тийиб турувчи кучлар машқини ўтказди. Бу ҳақда Кремл сайти хабар берди.
Машғулотлар доирасида Плесецкдаги космодромдан Камчаткадаги полигонга «Ярс» қитъалараро ракетаси, Баренц денгизидаги «Тула» атом сувости кемасидан «Синева» ракетаси учирилди.
Бундан ташқари, машғулотлар доирасида узоқ масофага учувчи Ту-95МС самолётлари ҳаво ракеталарини ҳам учирди.
Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Путинга берган ҳисоботидан маълум бўлишича, машғулотлар давомида «душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядро зарбаси» ҳам синаб кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни Россия Федерация Кенгаши ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномадан воз кечиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Россия ҳукумати ўз ҳаракатларини бошқа кўплаб давлатлар, хусусан, АҚШ ушбу шартномани ратификация қилмагани билан изоҳлади.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026