Жамият | 19:00 / 08.11.2023
19637
5 дақиқада ўқилади

FLYMART – кўнглингиздагидай маркетплейс

Фото: FLYMART

Бозордан керакли, сифатли ва ишончли маҳсулотни қидириш, топиш муаммосига барҳам беришни истаганлар талайгина. Кўнгилдаги маҳсулотни эса ҳар бир сотувчига тушунтириб бериш қийин. FLYMART ана шу муаммога ечимни ўйлаб топган.

FLYMART - бу турли хил истеъмолчилар эҳтиёжлари учун кенг турдаги товарлар ва хизматларни таклиф қилувчи янги онлайн савдо платформаси. Унда барча маҳсулотлар: кийим-кечак, пойабзал, электроника, уй-рўзғор буюмлари, спорт товарлари, гўзаллик ва саломатлик, автомашиналар ва бошқалар тақдим этилади. Хўш, бу қандай бозор?

Қулай фойдаланиш

FLYMART платформаси мижозлар учун оддийлик ва фойдаланиш қулайлигига қаратилган ҳолда ишлаб чиқилган. Интуитив интерфейс маҳсулотларни қидириш ва сотиб олишни осонлаштиради. Яъни сиз харид қилишни истаган, сизни қизиқтирган маҳсулотни кўрсатади.

Иловада хавфсиз онлайн тўловлар кафолатланади, бу эса фойдаланувчилар учун молиявий операцияларнинг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлайди. Платформа ишончли сотувчилар ва брендлар маҳсулотларини тақдим этишга интилади, бу эса юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни таъминлайди. Мижозларга маҳсулотларнинг тафсилотлари юзасидан изоҳлар қолдириш имконияти яратилган.

Содиқлик дастурлари ва акциялари: FLYMART доимий мижозлар учун турли содиқлик дастурлари, чегирмалар ва акциялар таклиф этади, бу эса фойдаланувчиларни жалб қилиш ва сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бизнес учун керакли майдон

Янги авлод онлайн бозорида савдо қилишни истаганлар учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Масалан, ўз маҳсулотларини дўконда сотиш учун ижара тўлови ҳақида қайғуриш, уларни қаерда сақлашни ўйлаш, ёки оммага қандай тақдим этишни ўйлаётган тадбиркорлар FLYMART билан барчасига эга бўлиши мумкин.

- Маҳсулотларни сақлаш учун бепул омборхона;

- FBS схемасига мувофиқ ишлаш учун Billz, Woocommerce ва OpenCart билан интеграция;

- Маҳсулотларни харидорга таништириш учун бепул фотостудия хизмати мавжуд.

Янги маркетплейс FBS (Fulfillment by Seller) тизими асосида иш юритади. Яъни сотувчининг омборхонаси орқали ишланади. Бунинг учун маҳсулотни кўтариб, масофа босиб, вақт сарфлаб у ерга бориш шарт эмас. Шахсий кабинет орқали рўйхатдан ўтиб, ўз маҳсулотларини бемалол сотиш мумкин. Сотувнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар янгиланиб, кўриниб туради. Бу тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчи учун енгиллик яратади.

FBO (Fulfillment by Operator) тизими тадбиркорлар учун қулай бўлиб, маҳсулотни ўзингиз сотиб оласиз, бозор талабларига мувофиқ қадоқлайсиз ва маркетплейс омборхонасига жойлаштирасиз (барчаси онлайн тарзда!). Маҳсулотларни сайтда жойлаштиришда сизга оператор ёрдам беради. Буларнинг барчаси тадбиркорлар учун осон ва қулай усулда амалга оширилади.

FLYMART – кенг имкониятлар

24/7 мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази орқали фойдаланувчилар исталган вақтда ёрдам, маслаҳат ёки муаммоларни ҳал қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Платформа маҳсулотларни 24 соат ичида қўлингизга топширишни таъминлайди ва турли хил тўлов имкониятларини, шу жумладан онлайн тўловлар, етказиб беришда нақд пул ва бошқа қулай усулларни таклиф этади. Етказиб бериш хизмати бепул. FLYMART айни пайтда тажриба режимида фақат Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда, келгусида бутун республика бўйлаб ўз мижозларига хизмат кўрсатади.

FLYMART – келажакда!

Платформа ҳозир сизнинг хоҳишингизга кўра, керакли маҳсулотларни таклиф этаётган бўлса, келгусида дўстингизнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда совға сотиб олишни таклиф этади.

Компания жорий йилнинг якунига қадар Тошкентда 3та, 2024 йилнинг охиригача республика бўйлаб 100дан ортиқ қабул қилиш пунктларини ишга туширишни режалаштирган. Шунингдек, бу билан республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш ҳам йўлга қўйилади.

Илова орқали сотувчилар ўз маҳсулотларини реклама қилишлари мумкин. Ўз навбатида бундан блогерлар учун даромад топиш имкони пайдо бўлади.

Харидлар учун кэшбеклар олиш, муддатли тўлов асосида харидларни йўлга қўйиш ҳам FLYMART’нинг асосий режаларидан ўрин олган.

Платформа IOS, Android учун алоҳида версияларда ишлаб чиқилган.

Иловани юклаб олиш учун: ҳаволани босинг.

FLYMART’нинг хусусиятлари, фойдаланиш шартлари ва мавжуд маҳсулотлар, хизматлар ҳақида батафсил расмий саҳифалар орқали маълумот олиш мумкин.

Website: flymart.uz

Telegram: flymartuz

Instagram: flymartuz

Facebook: flymartuz

Реклама ҳуқуқи асосида