Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Қозоғистонни Россиянинг энг яқин иттифоқчиси деб атади
Россия Қозоғистонни нафақат оддий иттифоқчи, балки энг яқин иттифоқчиси деб билади. Бу ҳақда Остонага ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
«Биз Россия ва Қозоғистон иттифоқчи эканлигини айтмоқдамиз. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Россияда бунга шундай кўз билан қараймиз, биз шунчаки иттифоқчи эмасмиз, биз энг яқин иттифоқчилармиз», — деди Путин.
Россия раҳбари, шунингдек, Россия ва Қозоғистон ҳозирги вазиятдаги барча қийинчиликларга қарамай, ўзи учун муҳим бўлган масалаларни ҳал қила олишига умид билдирди.
Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия раҳбарининг ташрифини муваффақиятли деб билишини таъкидлади.
Шунингдек, қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашувда Путин Россия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик ишончли тарзда ривожланаётганини қайд этиб ўтди.
Путин Қозоғистон раҳбарининг қароргоҳига бугун эрталаб етиб келди. Россия президенти Тўқаев билан музокаралар олиб боради, шундан сўнг улар ҳужжатларни имзолайди. Кун тартибидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ва долзарб халқаро муаммолар ҳам муҳокама қилинади. Қозоғистон президенти номидан Россия раҳбари шарафига расмий қабул маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
09:55 / 24.06.2026