18:55 / 11.11.2023
26469

Ўзбекистонликлар 11.11 савдосида нималарни харид қилишмоқда

Uzum Market миллий маркетплейси 11.11 савдосининг дастлабки соатлари натижалари билан бўлишди. 3 соат ичида миллий маркетплейсда буюртмалар сони 10 ноябрдаги кўрсаткичларга нисбатан 4 баравар ошди. Энг кўп сотилган товарлар орасида: маҳсулотлар, идиш-товоқ ва уй-рўзғор буюмлари, шунингдек, смартфонлар бор. "Бепарволикнинг нозик санъати" ҳам машҳур — 3 соат ичида китоб 25 марта буюртма қилинган. 

Бугун миллий маркетплейсда 80% гача чегирмалар билан 100 мингдан ортиқ товарлар тақдим этилган, катта савдода 2000 дан ортиқ сотувчилар — мамлакатнинг барча минтақаларидан йирик компаниялар ва хусусий тадбиркорлар иштирок этмоқда. 

— Бу йилги катта савдоларни нафақат харидорларимиз, балки сотувчилар ҳам кутишган, чунки 11.11 — бу янги мижозларни жалб қилиш, савдоларни ошириш, янги шарҳлар олиш ва дўконнинг маркетплейсдаги рейтингини ошириш имкониятидир, — дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов. — Савдолар мавсуми бошланишидан олдин биз янги омборни ишга туширдик ва атиги сўнгги бир ой ичида 37 та янги буюртма тарқатиш пунктларини очдик, жадал ўсишга қарамай, мижозларимиз ўрганиб қолган сервис сифатини сақлаб қолиш учун. 11.11 савдосида қилинган биринчи буюртмаларини Uzum Market фойдаланувчилари эртагаёқ олишади. 

Катта савдонинг дастлабки соатларида энг машҳур товарлар - кунгабоқар ёғи, тез эрийдиган қаҳва, консерваланган нўхат ва маккажўхори, шунингдек, Xiaomi Redmi Note ва Infinix смартфонлари бўлди. Тошкент, Бухоро ва Нукус аҳолиси чегирмали товарларни харид қилишда энг фаол бўлди. 

Uzum Market миллий маркетплейсида катта савдо 11 ноябрдан 21 ноябргача давом этади. 1 кун ичида етказиб бериладиган товарларга мамлакат бўйлаб 72 та аҳоли пунктлари аҳолиси буюртма беришлари мумкин.

Реклама

Top