Москва G20 саммитида иштирок этиш формати борасида бир қарорга кела олмаяпти
Песков Россия G20’да ишлашда давом этишига ишонтирди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россиянинг Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида қайси форматда иштирок этиши ҳали ҳал қилинмаган.
Кремл 2024 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш форматини ҳозирча кўриб чиқмади, бироқ G20’даги ишидан воз кечмаяпти. 5 декабр, сешанба куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков: «Бунгача ҳали етиб бормадик», деди.
Унинг сўзларига кўра, «ҳар қандай ҳолатда ҳам, Россия бу форумда иштирок этишни тўхтатмайди».
Бир кун аввал Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва Берлинда Россия президенти Владимир Путинга G20 саммитига таклифнома юборилишини айтган эди. Шу билан бирга, Лула Халқаро жиноий суд (ХЖС) Рим статутига аъзо бўлган Бразилияда у берилган ордер билан ҳибсга олиниши мумкинлигини истисно этмади. «У келганида ҳибсга олинадими? Балки ҳа, балки йўқ. Буни суд тизими ҳал қилади», - деди Бразилия президенти. Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарининг ўзи Риога бориш қарорининг «оқибатини баҳолаши керак».
ХЖС ордери
Россия раҳбарияти ХЖС ордери туфайли Ню-Деҳлидаги G20 саммитини ўтказиб юборди. Март ойида Халқаро жиноий суд уни украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган эди.
Кремл айбловни рад этди ва ХЖС ордерини ноқонуний деб топди. Бироқ, эҳтимолий хавф-хатарлардан қочиш учун РФ раҳбарияти халқаро анжуманларга бормасликни афзал кўрди ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни G20 саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга юборди.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024