Ўзбекистон | 11:41 / 07.12.2023
10393
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8-13 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Попда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2023-йил 10-12 декабр кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 – 22 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 8-13 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид