18:50 / 12.12.2023
10706

Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноятчиликка қарши рейдлар юзасидан 12 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида тадбиркор Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Раҳимов 2018-2019 йилларда Халқаро бокс ассоциацияси президенти бўлган.

Шу билан бирга, Тошхўжаев журналист берган саволнинг “унга нисбатан текширув олиб бориляптими”, деган қисмини жавобсиз қолдирди.

“Энди, алдоқчи бўлиб қолмай, иш олиб бориляптими, олиб борилмаяптими, деган жойини тушириб ўтиб кетсак. Бизда ҳозирги вақтда у шахсга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас. У шахс келтирилмаган, қидирувга эълон қилинмаган”, – деди ИИББ расмийси.

Ушбу таниқли тадбиркор қидирувга берилгани ҳақидаги хабарларни аввалроқ Kun.uz манбаси тасдиқламаган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Бош прокуратураси 2018 йил июлда Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан чиқарган. У 2012 йилдан буён АҚШ Молия вазирлигининг санкцион рўйхатида қолмоқда. Тадбиркор Америка расмийларининг ўзига қарши айбловларига “тўқиб чиқарилган ва сиёсий мотивларга эга ёлғонга асосланган” дея муносабат билдирган.

72 ёшли Ғофур Раҳимов 2022 йил апрелида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти этиб сайланган.

Мавзу
Жиноятчиликка қарши тадбирлар
2023 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланди.
Барчаси
Top