Ўзбекистон ТИВ таҳлилий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Шуҳрат Йигиталиев Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов ўрнига тайинланди.
Шуҳрат Йигиталиев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик таҳлил ва ташқи сиёсатни режалаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
«Дунё» хабарига кўра, дипломат 47 ёшда. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Франциянинг Страсбург университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида мамлакатнинг етакчи таҳлилий тузилмаларида, жумладан, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, Туркиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Шуҳрат Йигиталиев Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
22:14 / 17.07.2024
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
21:33 / 19.06.2024
Ўзбекистон фуқаролари Россияга киришда қийинчиликка учрамоқда. РФ ТИВга сўров юборилди
07:30 / 08.05.2024
Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
14:19 / 23.04.2024