Ўзбекистон | 15:40 / 28.09.2024
3674
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Австриянинг Европа ва халқаро ишлар федерал вазири Александр Шалленберг билан учрашди. 

Фото: "Дунё" АА

"Австриянинг Европа ва халқаро ишлар федерал вазири Александр Шалленберг жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Вазирликлар ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди, унда барча соҳалардаги Ўзбекистон-Австрия алоқаларининг устувор йўналишлари қамраб олинган. 

Шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид