Ўзбекистоннинг Эрондаги янги элчиси тайинланди
Фариддин Насриев 2015-2023 йилларда Теҳронда элчи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев Эрон пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган. У 42 ёшда. Тошкент молия институти ва Тошкент давлат юридик институтини (ҳозир университет) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1999 йилда банк тизимида бошлаган, 2003 йилдан эса Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан Белгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида у 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган лавозимларда хизмат қилган.
Инглиз, француз, рус ва форс тилларини билади.
Фариддин Насриев 2015-2023 йилларда Теҳронда элчи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024