Киевга яна дронлар ҳужуми ва Донецк ўққа тутилиши оқибатлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 666-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина мудофаа вазири Рустем Умеров мамлакатдан кетган эркаклар сафарбар қилиниши режаси ҳақида айтди. Кўп ўтмай вазирликдагилар кун тартибида бундай масала йўқлигини маълум қилди.
- Владимир Путин 2024 йилги кузги чақирувни ҳарбий хизмат мажбурияти остида бўлганларнинг ягона реестри орқали ўтказиш ва электрон чақирув қоғозларидан фойдаланиш бўйича топшириқ берди.
- Украинанинг Днипропетровск области Никопол шаҳри ўққа тутилиши оқибатида икки аёл ҳалок бўлди.
- Путин аннексия қилинган ҳудудларда «Украина тажовузидан жабрланган» болалар учун 100 минг рублдан тўлов тўлаш тўғрисидаги фармонини имзолади.
- Москва ҳукумати «махсус амалиёт шароитида» Янги йил салютлари отилмаслигини маълум қилди. Байрам мушакбозлиги қаторасига иккинчи йил бекор қилинмоқда. Бундан ташқари, ўтган йили ҳам бўлгани каби Кремлда янги йил қабули ўтказилмайди.
Россия дронларининг Киевга ҳужуми
22 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини учувчисиз учар қурилмалар билан Киевга ҳужум қилди. Мэр Виталий Кличко шаҳар ғарбидаги Соломенск районида уриб туширилган дрон парчалари кўп қаватли уйга шикаст етказгани ҳақида маълум қилган: 24-, 25- ва 26-қаватлар оралиғидаги кўтариб турувчи деворлар қисман вайрон бўлган. Икки киши жароҳат олган.
Украина ФВДХ маълумотига кўра, яна бир дрон парчалари Киев жануби-ғарбидаги Голосеевский районидаги кўп қаватли уй устига тушган. Бу ерда жабрланганлар йўқ. Днипронинг сўл соҳилидаги Дарницкий районига учинчи дрон парчалари тушиши туфайли охиригача қуриб битказилмаган хусусий уйда ёнғин чиққан. Бу ерда ҳам жабрланганлар қайд этилмаган.
Бахмут атрофидаги украиналик дрон операторлари
Донецк ўққа тутилиши
21 декабр куни кечқурун украин қўшини оккупация остидаги Донецкка ҳужум қилди. Шаҳардаги уч район зарба остида қолган: Куйбишев, Петровск ва Киев районлари. Газ узатиш қувури, электр узатиш линияси ва бир қанча турар жой бинолари шикастланган. Донбассда сулҳга эришиш бўйича назорат ва кординация қўшма маркази (СЦКК) маълумотига кўра, тинч аҳоли вакиллари бўлган уч киши жароҳатланган, улар орасида 16 ёшли қиз ҳам бор.
Мавзуга оид
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024