«Қадрият» электрон платформаси ва мобил иловаси яратилади
Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантирилади.

«Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:
- ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади;
- ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;
- алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Қарорга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини «тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш» яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.
Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофолклор лабораторияси ташкил этилади.
Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.
Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:
- маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;
- март ойида «Миллий қадриятлар ойлиги» тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади.
2024 йил 1 октябргача «Қадрият» электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30
-
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди
Жаҳон | 22:21
-
Трампнинг босимидан сўнг: Россия музокара белгилади
Жаҳон | 21:30
-
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

21:09 / 15.05.2025
“Аниқ режа йўқ” - Ҳастимомдаги обиғиштлар тақдири нима бўлади?

07:35 / 10.01.2025
Айрим тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақоми берилади

12:51 / 24.06.2024
Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади

16:31 / 29.09.2023