Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилда рўйхатдан ўтказилган фармацевтика маҳсулотлари сони айтилди
Ўзбекистонда жорий йилда 1319 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабарига кўра, 2023 йил давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 204 номдаги дори воситалари, 44 номдаги тиббий буюмлари ва тиббий техникаси, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг 214 номдаги дори воситалари, 857 номдаги тиббий буюмлари ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан хорижий ишлаб чиқарувчиларга амал қилиш муддати беш йил, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз бўлган тегишли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.
Гувоҳнома дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг давлат рўйхатидан ўтказилганини ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилганини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026
Тиббиётда оширилган контракт бекор қилиниши мумкин
18:47 / 24.01.2026