Ўзбекистон | 09:44 / 29.12.2023
4061
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда техник қўриқловдаги хонадонлар сони 45 фоизга кўпайди 

Жорий йилда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан келиб тушган “ташвиш” хабарлари асосида 59 та ўғрилик жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: AP

Қайд этилишича, 2023 йилда шаҳар, туманларда қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенг тарғиб қилиш, хусусан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонларини техник қўриқловга олиш бўйича ахоли гавжум жойлар ва маҳаллаларда ўтказилган йиғилиш, суҳбатлар натижасида техник қўриқлов қамрови кенгайиб қўшимча 187 та тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар хизмати йўлга қўйилди. Жорий йилда техник қўриқловдаги объектлар сони 12 фоизга, хонадонлар сони 45 фоизга кўпайди

Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан жорий йилда келиб тушган “ташвиш” хабарлари асосида 59 та ўғрилик жиноятларининг олди олинган бўлса, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суд ва тергов органларидан яширинган 30 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Бундан ташқари, жорий йилда “Рақамли қўриқлаш-2026” стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ, 22 та ахборот тизимлари ишга туширилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид