Гурбангули Бердимуҳамедов ўзи учун мақбара қурмоқда — ОАВ
Арқадағ шаҳрида 400 млн долларлик катта масжид ва мақбара барпо этилаётгани таъкидланмоқда.
Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида катта масжид қурилиши жадал давом этмоқда, унинг ёнида Гурбангули Бердимуҳаммедов мақбараси қурилмоқда. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.
Қайд қилинишича, масжиднинг ўзи давлат бюджетига 400 миллион долларга тушади. Мақбаранинг нархи маълум эмас. Нашр манбасининг таъкидлашича, иккала бино ҳам «ҳашаматли кўринади». Улар қимматбаҳо тошлар билан безатилган бўлади.
Туркманистондаги энг катта масжид 2004 йилда биринчи президент Сапармурат «Туркманбоши» Ниёзов томонидан қурилган ва унинг номига аталган. Масжид ёнида Ниёзов оиласининг мақбараси ҳам барпо этилган. Унга урушда ҳалок бўлган отаси ва зилзилада ҳалок бўлган онаси билан икки акасининг ҳоки қўйилган. 2 йил ўтгач, Сапармурат Ниёзов вафот этганида, шу мақбарага дафн этилган. Қайд қилинишича, масжид ва мақбара қурилишига 100 млн доллар сарфланган.
Арқадағ шаҳри Аҳал вилоятида нолдан қурилган ва Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов шарафига номланган. У Туркманистонда Арқадағ (Орқатоғ, ҳомий) унвонига эга.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024